Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
"Тиса" партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Петер Можар президент собиқ бош вазир Виктор Орбаннинг одами эканлигини таъкидлаб, унинг истеъфосини талаб қилиб келмоқда.
Венгрия президенти Тамаш Шуйок мамлакатнинг янги бош вазири Петер Можар талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, конституцияга уни лавозимидан четлатишни кўзда тутувчи тузатиш киритилиши ҳуқуқ устуворлиги тамойилига тўғри келмайди.
"Менда истеъфога чиқиш учун сабаб йўқ ва бош вазир мени лавозимимдан четлатиш учун ҳеч қандай ҳуқуқий асос келтирмади", - деди Шуйок Do Rzeczy ҳафтаномасига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан парламентга киритилган конституцияга тузатиш киритиш тўғрисидаги лойиҳада президентлик лавозими ҳақида эмас, "республиканинг амалдаги президенти" ҳақида гап бормоқда.
"Муайян бир шахс учун мослаштирилган бу қонунчиликни ҳуқуқ устуворлиги тамойилига мувофиқ келадиган қарор деб бўлмайди", - деб таъкидлади Шуйок.
Можар 4 июл куни ҳукумат конституцияга республиканинг амалдаги президентини лавозимидан четлаштириш кўзда тутилган тузатиш киритиш тўғрисидаги лойиҳани парламентга киритганини маълум қилганди.
"Тиса" партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Можар Шуйок собиқ бош вазир Виктор Орбаннинг одами эканлигини таъкидлаб, унинг истеъфосини талаб қилиб келмоқда. Венгрия президенти Венеция комиссиясига ушбу ҳолат бўйича хулоса беришини сўраб мурожаат қилган.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
09:44 / 23.05.2026