Ўзбекистон | 11:27
1379
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафтада ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳаво кундузи +39…+42 даражагача исийди. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

6–11 июн кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Июл ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби одатий ёзги кўрсаткичларга аста-секин қайтади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо қийматлар июл ойига хос чегараларда қолади.

Душанба куни кундузи ҳаво +34…+37 даражагача исийди, кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат +37…+40 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат асосан кундуз кунлари +39…+42 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 6–11 июл кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Душанба ва сешанба кундузги ҳаво ҳарорати +35…+38 даража бўлади, кейинчалик аста-секин +38…+40 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +22…+25 даража атрофида бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид