Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
Венгриянинг асосий MTVA телерадиокомпанияси янгиликлар трансляцияси 7 июль куни ҳукумат қарори билан тўхтатилди. Медиа-холдинг ўз сайтида Орбан давридаги таҳририят сиёсати учун узр сўради. Мадяр воқеани «тарихий кун» деб атади.
Венгриянинг асосий янгиликлар портали ва MTVA давлат телерадиокомпаниясининг расмий веб-сайти мамлакатнинг янги раҳбарияти қарори билан ўз эшиттиришларини тўхтатди. Бу уларнинг мамлакатнинг собиқ бош вазири Виктор Орбанни қўллаб-қувватлаб, кўп йиллар давомида тарғибот олиб борганликда айблангани билан боғлиқ, деб ёзди Bloomberg.
Телеканал сайтида MTVA Орбан давридаги таҳририят сиёсати учун узр сўраган хабар пайдо бўлди.
«Жамоат оммавий ахборот воситалари ёлғон гапирмаслиги керак. Узоқ йиллар давомида шундай қилганимиз учун узр сўраймиз! Жамоат оммавий ахборот воситалари келажакда мустақил ва ишончли бўлиши учун ҳозир ўзгармоқда. Ахборот хизмати вақтинча тўхтатилди. Биз билан қолинг!», дейилади телерадиокомпания сайтида.
Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадяр телеканал фаолиятининг тўхтатилишини «тарихий кун» деб атади.
«Бугун оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишлари якунланди. Улар кечаси ҳам, кундузи ҳам, барча частоталарда ёлғон гапирди. Энди ҳаммаси тугади», деб қўшимча қилди у.
Мадяр 9 май куни мамлакат бош вазири этиб сайланди. Орбан 1998 йилдан 2002 йилгача ва 2010 йилдан 2026 йилгача бош вазир бўлган. Bloomberg нашрининг ёзишича, сўнгги 16 йил давомида оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш унинг ҳокимиятини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнаган.
Мадяр Орбан ҳукуматини бир неча бор танқид қилган ва кетаётган ҳукуматни бюджетни исроф қилишда айблаган.
Мавзуга оид
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
18:06 / 27.05.2026