Университет битирувчиларига: ўқишни тугатгач, иш топа олдингизми? — Kun.uz
Университет битирувчиларига: ўқишни тугатгач, иш топа олдингизми?
Университет битирувчилари, ўқишни тугатгач иш топа олдингизми?
Ҳар йили Ўзбекистон университетларини минглаб ёшлар тамомлайди. Аммо диплом ҳар доим ҳам тезда иш топиш, ўз мутахассислиги бўйича ишлаш ёки таълим харажатларига мос даромад олишни англатмайди.
Биз 2021–2026 йилларда университетни тамомлаган битирувчиларнинг тажрибасини ўрганмоқчимиз.
Ҳозир қаерда ишлайсиз? Биринчи ишни топишга қанча вақт кетди? Мутахассислигингиз бўйича ишлаяпсизми? Университетда олган билимларингиз ишда фойда бердими?
Жавобларингиз Ўзбекистондаги олий таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги боғлиқлик ҳақида материал тайёрлашга ёрдам беради.
Сўровни тўлдириш учун тахминан 5–7 дақиқа керак бўлади.