Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рафаэль Варан Погбанинг йўқлиги "Ювентус"га ўйинига таъсир қилишини таъкидлади
12:29 / 02.05.2015
904
04984980

Kun.uz: “Реал Мадрид” ҳимоячиси Рафаэль Варан “Ювентус”га қарши кечадиган учрашувда “туринликлар”га жароҳатланган Поль Погбанинг ўрни билинишини таъкидлади.

“Погба – ажойиб футболчи, “Реал”га қарши кечадиган учрашувда “Ювентус”га унинг ўрни билинади. Мен Полга қарши ўйнашни истайман. Чемпионлар лигасининг ярим финали юқори босқич ҳисобланади. Бизга осон бўлмайди, бироқ “Реал” финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бор имкониятидан фойдаланади”, – деди Варан.

Маълумот учун, “Ювентус” ҳамда “Реал” ўртасидаги биринчи учрашув “туринликлар” майдонида 5 май куни, Мадриддаги учрашув эса 13 май куни бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top