Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойнинг Янцзи дарёсида бортида 440 нафардан ортиқ киши бўлган кема ҳалокатга учради
06:23 / 02.06.2015
1797

Янцзи дарёсининг Хитой шарқидан ўтган қисмида йўловчи кема чўкиб кетди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, Хубэй вилояти ҳудудида рўй берган ҳалокатда "Шарқ юлдузи" номли теплоход чўкиб кетган, кемада 440 нафардан ортиқ киши бўлган.

Маълум қилинишича, бу кема Нанкиндан Чунцинга кетаётган эди.

ОАВлар хабарига кўра, кемадагиларнинг 347 нафари хитойлик йўловчилар, 5 нафари туристик компания вакили ва 42 нафари экипаж аъзоси бўлган.

Айни вақтда ҳодиса юз берган ҳудудда қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top