Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Одамлар 13 трамвайни кутишда давом этишмоқда
17:01 / 03.08.2015
2725

Шанба, якшанба ва ҳаттоки душанба кунлари ҳам 2015 йилнинг 1 августидан ёпилган №13 трамвай йўналиши бекатларида одамларни кўриш мумкин, деб ёзади «Газета.uz» интернет-нашри.

Манбанинг маълум қилишича, йўловчилар Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчалари кесишмасида, собиқ «Машинасозлар» бозори, Эски ТошТИ ҳамда Кичик ҳалқа йўлидаги бекатларда трамвайни кутиб туришган.

Одамлар хабарни эшитиб: «Қанақасига? Бунақа бўлиши мумкин эмас! Ҳазиллашдингиз-а!» дея муносабат билдиришмоқда ва бироз ўтиб бекатларни тарк этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 рақамли трамвай йўналиши сарф-харажат ўзини оқламаётгани сабабли 1 августдан бошлаб Шимолий Вокзал – Қўйлиқ йўналишигача қисқартирилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top