Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистондаги қишлоқда 5 нафар аёл жодугарликда айбланиб ўлдирилди
23:07 / 08.08.2015
4440

Ҳиндистоннинг Жаркҳанд штатида маҳаллий аҳоли жодугарликда айбланган 5 аёлни ўлдирди, деб хабар бермоқда NDTV агентлиги.

Полицияда маълум қилинишича, кечки пайт асосан ёшлардан иборат бўлган бир гуруҳ маҳаллий аҳоли вакиллари 5 аёлни уйидан олиб чиқиб, уларни ўласи қилиб таёқлар билан калтаклашган. Аёллар олинган жароҳатлардан ҳалок бўлишган.

Полиция вакилининг айтишича, шу воқеа сабабли 50 нафар киши қўлга олинди.

Қайд этилишича, бундай қотилликлар Ҳиндистонда мунтазам равишда содир этиб турилади. Ҳиндистон жиноятларни ҳисобга олиш миллий бюросининг маълумотларига кўра, 2000 йилдан 2012 йилгача давр мобайнида 2 мингдан кўпроқ шундай жиноят содир этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top