Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик курашчи Элмурод Тошмуродов жаҳон рейтингидаги ўз ўрнини сақлаб қолди
22:41 / 09.08.2015
5723

Бирлашган кураш олами (UWW) июль натижаларига кўра юнон-рум кураши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчилари рейтингини янгилади. Ўзбекистоннинг етакчи курашчиси, жаҳон чемпионатларининг икки карра бронза медаль соҳиби, икки карра Осиё чемпиони Элмурод Тошмуродов ўзи иштирок этадиган 59 кг вазн тоифасида рейтингда 3-ўринини сақлаб қолди.

Ўзбекистон спорт кураши уюшмаси матбуот хизматининг маълум қилишича, бу вазн тоифасида рейтингда 1-ўринни россиялик курашчи Мингиян Семенов, 2-ўринни болгариялик Иво Ангелов эгалламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top