Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Гаитида автоҳалокатда 16 киши ҳалок бўлди
23:21 / 15.08.2015
1470

Кариб денгизида жойлашган Гаитининг шимолида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 16 киши, жумладан 13 аёл  ҳалок бўлди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 15 август куни тонг пайти Кап-Аитьен шаҳри яқинида содир бўлди. Автоҳалокатга уч киши кетаётган мотоцикл билан тўқнашувдан қочишга уринаётиб ағдарилиб кетган юк машинаси сабаб бўлди. Юк машинаси яқин орадаги бозорга кўмир ва ёғоч олиб кетаётган бўлган. Шунингдек, юк машинасининг устида одамлар кетаётган бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top