Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:21 / 15.08.2015
2677
1 дақиқада ўқилади
Гаитида автоҳалокатда 16 киши ҳалок бўлди
Кариб денгизида жойлашган Гаитининг шимолида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 16 киши, жумладан 13 аёл ҳалок бўлди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 15 август куни тонг пайти Кап-Аитьен шаҳри яқинида содир бўлди. Автоҳалокатга уч киши кетаётган мотоцикл билан тўқнашувдан қочишга уринаётиб ағдарилиб кетган юк машинаси сабаб бўлди. Юк машинаси яқин орадаги бозорга кўмир ва ёғоч олиб кетаётган бўлган. Шунингдек, юк машинасининг устида одамлар кетаётган бўлган.