Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Навбаҳор»-«Пахтакор» ва «Нефтчи»-«Бунёдкор» учрашувлари санаси 19 сентябрдан 20 сентябрга кўчирилди
16:14 / 07.09.2015
2246

Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - “Пахтакор” ва "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувларининг санаси ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берган.

Мазкур ўйинлар 19 сентябрга белгиланган эди. Бироқ мазкур клубларнинг аксарият футболчилари терма жамоа йиғинларига жалб қилингани сабабли ҳар икки ўйин ҳам бир кун кейинга сурилган.

Шу тариқа, ушбу ўйинлар 20 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top