Спорт | 16:14 / 07.09.2015
3174
1 дақиқада ўқилади
«Навбаҳор»-«Пахтакор» ва «Нефтчи»-«Бунёдкор» учрашувлари санаси 19 сентябрдан 20 сентябрга кўчирилди
Олий лиганинг 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - “Пахтакор” ва "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувларининг санаси ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берган.
Мазкур ўйинлар 19 сентябрга белгиланган эди. Бироқ мазкур клубларнинг аксарият футболчилари терма жамоа йиғинларига жалб қилингани сабабли ҳар икки ўйин ҳам бир кун кейинга сурилган.
Шу тариқа, ушбу ўйинлар 20 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган.