Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев: Қозоғистонда 14 млн га ердан фойдаланилмайди
16:45 / 07.09.2015
2292

Қозоғистонда мутлақо фойдаланилмаётган 14 млн га ер бор. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Оқмўла вилоятида ўтаётган Агрофорум доирасида қилган чиқишида айтиб ўтди.

“Биз асосий ресурсимиз – еримиздан самарадор фойдаланмаяпмиз. Фақатгина 3та вилоятимизда 3.5 млн га умуман қўлланилмайдиган ер бор. Ижарага олишган, ишлатишмайди. Бунга йўл қўймаслик керак. Умуман олганда мамлакатимизда 14 млн га қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмайди, шу жумладан 5 млн га яйловлар ҳам”, - унинг сўзларини келтиради КазИнформ агентлиги.

Шунингдек, Назарбоев танга курсининг беқарорлигини “тўғри тушуниш”га чақиргани хабар қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top