Алекс Фергюсон: Агар Гиггз 35 ёшида футболчиликни тўхтатганида, у ҳозир "МЮ"ни бошқараётган бўларди
14:43 / 06.10.2015
1937

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон жамоанинг собиқ футболчиси ва ҳозирда Луи ван Гаалга ёрдамчилик қилаётган Райан Гиггз ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Агар Гиггз ўз футболчилик фаолиятини 6 ёки 7 йил аввал тугатганида эди, у ҳозир "МЮ"ни бошқараётган бўларди. Мен ўша пайтдаёқ уни ўзимга ёрдамчи қилиб олган бўлардим ва у мендан кейин жамоада бош мураббий бўлиб қоларди.

У менга муносиб ўринбосар бўла оларди.

Лекин мен футболчилардан муддатидан олдин ўз фаолиятини тугатишини сўрамайман", дейди Фергюсон ўзи ҳақида ишланган ҳужжатли фильмда.


Улашинг
  • Теглар:
Top