Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Иордания пойтахтида пиротехника воситаси туфайли юз берган портлашда беш киши ҳалок бўлди
00:28 / 27.10.2015
1948

Иордания пойтахтида пиротехника маҳсулотларининг икки контейнири портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, ўн киши эса жароҳатланди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги мамлакат фуқаролар хавфсизлиги вакили Ияд ал-Амернинг маълумотига асосланиб.

Воқеа душанба куни Амманнинг божхона омборхоналаридан бирида содир бўлган. Агентликнинг маълум қилишича, воеа жойида қуюқ тутун кўтарилган.

Ияд ал-Амернинг сўзларига кўра, жароҳат олганларнинг айримлари оғир аҳволда. Унинг таъкидлашича, Иордания бош вазири ҳамда ички ишлар вазири воқеа жойига йўл олган.


Улашинг
  • Теглар:
Top