Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ФХХ: ИШИД сафида 100дан ортиқ мамлакатларга мансуб жангарилар мавжуд
16:07 / 28.10.2015
2300

Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД сафига дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидан аъзолар келиб қўшилган. Бундай ёлланма жангариларнинг ИШИДдаги улуши 40 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников маълум қилган.

"Биздаги маълумотларга кўра, айни вақтда террористик ташкилот сафидаги жангариларнинг 40 фоизи Яқин Шарққа дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидан келган", дейди у МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида.


Улашинг
  • Теглар:
Top