Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД сафига дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидан аъзолар келиб қўшилган. Бундай ёлланма жангариларнинг ИШИДдаги улуши 40 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников маълум қилган.
"Биздаги маълумотларга кўра, айни вақтда террористик ташкилот сафидаги жангариларнинг 40 фоизи Яқин Шарққа дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатидан келган", дейди у МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилишидаги чиқишида.