Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Sport TV канали Яман ва Ўзбекистон терма жамоалари учрашувини тўғридан-тўғри трансляция қилиши кутилмоқда
15:39 / 16.11.2015
6776

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 17 ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 8-тур учрашувлари доирасида Яман терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Ўзбекистондаги кўплаб мухлисларни мазкур ўйиннинг Sport TV телеканали орқали намойиш этилиши борасидаги савол қизиқтирмоқда.

Маълум бўлишича, Яман – Ўзбекистон ўйини Sport TV телеканали орқали жонли равишда олиб кўрсатилади. Ҳозирда ушбу ўйинни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этиш борасидаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур учрашув эртага, 17 ноябрь соат 20:30да Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Grand Hamad Stadium"да бошланиши режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top