Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон 2016 йилнинг сентябригача темир йўлнинг Андижон линиясини электрлаштириш ишларини якунлайди
19:11 / 21.11.2015
3631

Ўзбекистонлик темирйўлчилар 2016 йилнинг сентябрига қадар 186 километр узунликдаги Поп-Қўқон-Андижон темир йўлининг электрлаштириш ишларини якунлашади.

Бу йўл Хитой-Марказий Осиё халқаро транзит темир йўлининг бир қисми бўлади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон 2016 йил мартигача “Ангрен – Поп” янги, электрлаштирилган темир йўлни ишга туширишга қарор қилган.

Бироз олдинроқ, янги йилда Андижонда янги темир йўл бекати фойдаланишга топширилиши маълум бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top