Ўзбекистонлик темирйўлчилар 2016 йилнинг сентябрига қадар 186 километр узунликдаги Поп-Қўқон-Андижон темир йўлининг электрлаштириш ишларини якунлашади.
Бу йўл Хитой-Марказий Осиё халқаро транзит темир йўлининг бир қисми бўлади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон 2016 йил мартигача “Ангрен – Поп” янги, электрлаштирилган темир йўлни ишга туширишга қарор қилган.
Бироз олдинроқ, янги йилда Андижонда янги темир йўл бекати фойдаланишга топширилиши маълум бўлганди.