Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бокудаги Starbucks қаҳвахонасига жойлаштирилган реклама халқаро можарога сабаб бўлишига бир бахя қолди
19:20 / 17.03.2016
546

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Starbucks қаҳвахонасига «Колумбияликларнинг "Нарино" қаҳвасини тотиб кўринг. P.S. Бу кокаин эмас» ёзувли реклама жойлаштирилди. Бу вивеска эса Колумбиянинг собиқ президенти Андрес Пастраннинг диққатини ўзига тортди. У Бокуга IV Глобал форумда иштирок этиш учун ташриф буюрганди. Бу ҳақда haqqin.az хабар ёзган.

Бу реклама собиқ президентнинг ғазабини келтирган. У қаҳвахонада суратга тушган ва суратни твиттерига жойлаштирган. Унинг бу твити колумбияликлар ўртасида ҳам норозиликларни келтириб чиқарди. Улар Starbucks томонидан қилинган ҳаракатни ҳақорат сифатида қабул қилишган.

Кўп ўтмасдан Озарбайжон элчихонаси ва Starbucks раҳбарияти бунинг учун расман узр сўраган.


Улашинг
  • Теглар:
Top