Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Витселнинг «Рома» ўтиши шарти маълум қилинди
19:14 / 05.05.2016
1794

Римнинг «Рома» жамоаси «Зенит»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Аксел Витселга жиддий равишда қизиқиш билдирмоқда, аммо унинг трансфери бўйича ҳаракатларга киришишдан олдин у билан бир амплуада ўйновчи  Миралем Пиянич ва Раджа Найнгголаннинг келажагини ҳал қилиб олиш талаб этилади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар тарқатган.

Витсель айни вақтда римликлар бош мураббийи бўлган Лучано Спаллетти билан бирга ишлаган ва мураббий 27 ёшли бу футболчини трансфер қилиш ташаббуси билан чиқмоқда.

Бундан олдинроқ Пиянич «Бавария» билан шахсий шартнома борасида келиши олгани, Найнгголан эса «Челси»га ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар берилганди.


Улашинг
Top