Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google йўловчи ташиш бўйича хизмат тақдим этди
18:51 / 17.05.2016
2593

Google компанияси Waze навигатор-иловасида Uber тизимига ўхшаш йўловчи ташиш бўйича хизмат таклиф этди. Бу ҳақда Telegraph хабар қилди

Ушбу хизмат Waze иловасининг исталган фойдаланувчисига йўловчиларни пуллик ташишни амалга ошириш имконини таклиф этади. 

Хизматнинг Uber тизимидан фарқи ҳайдовчи бир кунда фақатгина иккита сафарни амалга ошириши мумкин. 

Бундан ташқари, тўланган пулларни ҳайдовчи ёқилғи қуйиш ва абтомобилга техник хизмат кўрсатишга етказиши керак.


Улашинг
  • Теглар:
Top