Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 18:51 / 17.05.2016
4383
1 дақиқада ўқилади
Google йўловчи ташиш бўйича хизмат тақдим этди
Google компанияси Waze навигатор-иловасида Uber тизимига ўхшаш йўловчи ташиш бўйича хизмат таклиф этди. Бу ҳақда Telegraph хабар қилди.
Ушбу хизмат Waze иловасининг исталган фойдаланувчисига йўловчиларни пуллик ташишни амалга ошириш имконини таклиф этади.
Хизматнинг Uber тизимидан фарқи ҳайдовчи бир кунда фақатгина иккита сафарни амалга ошириши мумкин.
Бундан ташқари, тўланган пулларни ҳайдовчи ёқилғи қуйиш ва абтомобилга техник хизмат кўрсатишга етказиши керак.