Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқда Бағдоддаги терактлар сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди
09:54 / 04.07.2016
3726

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абадий Бағдодда содир этилган терактлар сабаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали хабар бермоқда.

Унинг айтишича, “Ироқ фожиа қурбонлари учун мотам тутади”. Абадий, шу билан бирга, терактни ташкиллаштирганларга қарши зудлик билан ҳаракат бошлаш зарурлигини ҳам таъкидлаган.

«Кўпчиликни ташкил этган қурбонлар ҳақида эшитиб, бугундан бошлаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қиламиз», — деди Ироқ бош вазири.
Эслатиб ўтамиз: 3 июлга ўтар кечаси Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрининг икки туманида содир этилган 2та портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 165 кишини ташкил этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top