Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда бир ойда 16 киши куйдиргини юқтирган
17:08 / 15.07.2016
4693
Фото: RIA

Сўнгги бир ойда Қозоғистон республикасида куйдирги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 16та ҳолат рўйхатга олинган, деб маълум қилган Республика соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти директори Бауиржан Байсеркин.

"2016-йилнинг 8-июнидан 8-июлигача бўлган муддат давомида инсонларнинг куйдиргини юқтирганлиги билан боғлиқ 15та ҳолат расман тасдиқланган", — деб айтган Байсеркин матбуот-анжуманида. 

Унинг сўзларига кўра, улардан 8таси Қарағанда вилоятида (шундан 2таси ўлим билан тугаган) қайд этилган, 3таси Олма-ота, 2таси Шарқий Қозоғистон ва 3таси Павлодар вилоятида рўйхатга олинган. 

"14 кишидан 8 нафари шифохонадан даволаниб чиққан, 6 кишига тиббий даволаниш курси давом эттирилмоқда", — деган Байсеркин.


Улашинг
Top