Японияда 65 ёшдан катталар сони рекорд даражага етди
08:26 / 19.09.2016
3528

Японияда 65 ёшдан катталар сони аҳолининг 27 фоизидан ошиб кетди. Бу Япония тарихидаги мутлақ рекорд натижа бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Япония "Катта еттилик" давлатларидан ўзиб кетди, дейилмоқда Японияда 19 сентябрда давлат байрами сифатида нишонланадиган Қарияларни ҳурматлаш куни муносабати билан ҳукумат томонидан тайёрланган ҳисоботда. 

Айниқса Япониянинг аёллар қисми тез қаримоқда: 65 ёшдан катталар орасида уларга 30 фоиздан кўпроқ улуш тўғри келмоқда. Японияда 80 ёшдан катталар сони ҳам катта бўлиб, аҳолининг 8 фоизини ташкил қилмоқда.  

Японияда 65 ёшдан катталардан деярли 22 фоизи доимий ишга эга. Бу ҳам G7 давлатлари орасида энг катта кўрсаткичдир.

 


Улашинг
Top