Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Intel тақиб юрилувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи
21:32 / 19.11.2016
3468
Фото: gadgets-reviews.com

Intel корпорацияси ўзининг New Devices Group бўлими ишлаб чиқариш билан шуғулланган тақиб юрилувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи. Бу ҳақда  TechCrunch хабар бермоқда

Intel бу бозордан кетиши бир қатор муваффақиятсизликлари билан шартланган. Жорий йилнинг июнида компания Basis Peak "ақлли соатларини" қизиб кетиши сабабли ортга қайтариб олишга мажбур бўлган. Компания нуқсонли қурилмаларни алмаштириб бериш ўрнига уларни сотишни тўлиқ тўхтатган. 

New Devices Group бўлимида ишларнинг ўзгариши мумкинлиги туфайли компанияда 2016 йил охиригача йирик қисқартиришлар ўтказилиши мумкин. New Devices Group бўлими умуман бартараф этилиши ҳам мумкин.

 


Улашинг
Top