Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой миссияси сайловларда Ўзбекистон ОАВ фаоллигига урғу берди
08:13 / 06.12.2016
2383

Хитойнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловларидаги кузатув миссияси раиси Вай Го Шен  матбуот марказида сайлов натижалари бўйича ҳисобот берди. У ХХРнинг 20 нафар кузатувчиси Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги 77 сайлов участкасида бўлганини таъкидлади. 

Вай Го Шен юртимиздаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига тайёргарликни юксак баҳолади. Сайловдаги барча жараёнларнинг қонунчиликка тўла мувофиқ, профессионал тарзда ўтганлигини маълум қилди. 

Шунингдек Хитой делегацияси сайлов олди кампанияларига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир партия номзоди ҳақида ўз вақтида тенг маълумотлар бериб борилганлиги таъкидланди. Ўзбекистон ОАВ фаоллигига урғу берилди. 

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари демократия ва ошкоралик тамойилларига тўлиқ мувофиқ равишда ўтказилди", - деди ХХР делегацияси раиси. 

Вай Го Шен сайловларни кузатиш жараёнида яратилган имкониятлар учун Марказий сайлов комиссиясига ўз миннатдорчилигини билдирди. 

 


Улашинг
Top