Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Британияликлар энг кичик «кучайтирилган» VW ҳақида маълум қилишди
16:08 / 20.12.2016
3062
Фото: Motor.ru

Германиянинг Volkswagen концернининг Буюк Британиядаги шўъба корхонаси томонидан шлаб чиқилган Volkswagen up! номли ихчам ва қулай автомобилнинг «кучайтирилган» намунасига доир айрим техник маълумотларни Auto Express журнали эълон қилмоқда. Нашр журналистлари моделнинг GTI-модификацияси прототипида сайр қилишнинг ҳам уддасидан чиқишган. 

Volkswagen up! GTI такомиллаштирилган уч цилиндрли моторининг ҳажми 1 литрга тенг. Анча юқори босим турбинасини қўллаш натижасида агрегат кучи 90 от кучидан 115 от кучига етган. Двигатель олти босқичли механик узатмалар қутиси билан мутаносиб равишда ишлайди. 

Фото: Motor.ru

«Кучайтирилган» компакт кар нолдан соатига 100 км тезликка 8,8 сонияда эриша олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 192 кмни ташкил этади. 

Фото: Motor.ru

GTI-модификациядаги машинанинг стандарт моделидан 15 дюймли енгил қотишмали ғилдираклари билан ҳам фарқланади. 

Volkswagen up! GTI савдолари 2018 йил бошида бошланади.


Улашинг
Top