Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Москва-Сити"даги бинонинг 83-қаватидан одам тушиб кетди
22:36 / 14.01.2017
15912

"Москва-Сити" бизнес марказидаги "Око" биносининг 83-қаватидан одам тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Ҳалок бўлганнинг шахси ва воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда", деб айтилди хабарда.

Полиция матбуот хизматида жасад аниқлангани тасдиқланди ҳамда воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлаётгани айтилди.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳалок бўлган одам ёш йигит бўлган, у бино олдига қўйилган Mercedes-Benz Gelandewagen русумидаги машина устига тушган. 

Маълум қилинишича, йигит бинонинг кузатув майдончасидан йиқилиб тушган. 


Улашинг
Top