Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Буюк Британия парламенти Brexit бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди
08:09 / 02.02.2017
3026

Британия парламентининг умумпалатасида Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига қаратилган Brexit жараёнини бошлашга рухсат берувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. У қизғин мунозаралардан сўнг, иккинчи ўқишда маъқулланган, деб хабар қилади BBC. 

Мазкур қонунни қабул қилиш учун 498 нафар парламентарий ижобий, 114 нафари салбий овоз берган.

Мунозаралар икки кун давом этгани хабар қилинмоқда. 

Бугун 2 февралда Британия ҳукумати Brexit бўйича Оқ китобини эълон қилиши кутилмоқда.


Улашинг
Top