Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш бўйича режаси тақдим этилди
19:22 / 02.02.2017
3949
Фото: Getty Images

Буюк Британия ҳукумати ўз сайтида Европа иттифоқидан чиқиш (Brexit) бўйича режа бўлган расмий ҳужжатни тақдим этди, деб хабар берди «Би-би-си».

«Оқ китоб» ўз ичида ҳукуматнинг 12та асосий принципини қамраб олади, улар Британия ҳукуматининг ЕИдан чиққанидан кейинги ҳаракатларига бағишланган. Улар орасида муҳожирлик ва мамлакат қонунлари устидан назорат бор.

Матнда, шунингдек, бош вазир Тереза Мэйнинг кириш сўзи ҳам мавжуд. Ҳужжатда ҳаммаси бўлиб 77 саҳифа бор.

Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit бўйича қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилган парламент қуйи палатасининг овоз бериш натижаларини тарихий деб атаганди.


Улашинг
Top