Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ер яқинидан ўтган астероид тасвири олинди
19:19 / 13.02.2017
10059

Америкалик астрономлар радиолокация ёрдамида Ер яқинидан учиб ўтган 2017 BQ6 астероиди тасвирини олишга муваффақ бўлдилар. У 7 февралда сайёрамиздан Ойгача бўлган масофадан 6 марта олисроқ масофадан учиб ўтган. 

Олимлар астероиднинг ялтирашига асосланиб, унинг ўлчами 200 метрга яқин эканини аниқлашди. Само жисми суратлари Жанубий Калифорниядаги Голдстоун радиообсерваторияси ёрдамида 6 ва 7 февралда олинган. Радар ўлчашлари астероид нотўғри шаклга эга бўлиб, ўз ўқи атрофида 3 соатда бир марта айланиб ҳаракатланишини кўрсатган. 

"Радардан олинган тасвирларда ўткир бурчаклар, ясси ва ботиқ ҳудудлар ҳамда тош бўлиши мумкин бўлган ёрқин нуқталарни кўриш мумкин. 2017 BQ6 радар ёрдамида суратга олинган ер яқинидан ўтган астероидлардан энг қирралисидир", деб айтган NASA’нинг реактив ҳаракат лабораториясидан Ланс Беннер. Астероид 26 январда АҚШнинг астероидларни излаш лойиҳаси LINEAR (Lincoln Near Earth Asteroid Research) доирасида очилган.


Улашинг
Top