Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Visa қуёш кўзойнакларига ўрнатилган янги тўлов карталарини намойиш қилди
11:51 / 15.03.2017
3526

Халқаро Visa тўлов тизими 13 март куни SXSW фестивалида қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи янги кўзойнак прототипини намойиш қилди. Қизиғи шундаки, унга тўлов картаси бириктирилган эди. Ҳозирча, ушбу анжомнинг нархи ва қачон савдога чиқиши номаълум, деб хабар қилмоқда CNBC телеканали.

Қурилмага NFC-модуль ўрнатилган бўлиб, у ишлатиш мумкин бўлган пластик карта ҳам ҳисобланади. Айни вақтда кўзойнаклар синовдан ўтказилмоқда. Бу вақт мобайнида Visa банклар ёки брендлар томонидан ҳомийлар топишига умид қилмоқда. 

«Бу кўзойнаклар бизнинг “Қаерда бўлишни истасанг, ўша ерда” номли шиоримзни акс эттиради. Биз хаёлга келмаган анжомлар ёрдамида пул тўлаш мумкинлигини намойиш этамиз, масалан кўзойнак ёки узук воситасида», - дейди Visa бренд ва инновация маркетинги бўйича директори Крис Картин. 

Аввалроқ, Visa тўлаш имконини берувчи узук ва билакузукни тақдим қилган эди. 


Улашинг
Top