Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Реал» Рамосга кўрсатилган қизил карточкани бекор қилдирмоқчи
10:56 / 25.04.2017
11177

«Реал»дагиларнинг ҳисоблашича Серхио Рамос «Барселона»га қарши ўйин вақтида ноҳақ равишда қизил карточка олганди. AS хабарига кўра, Мадрид клуби ушбу футболчиси Испания чемпионатининг 34-тури доирасида 26 апрель куни «Депортиво»га қарши ўйинда майдонга тушиши учун унга берилган карточкани бекор қилдирмоқчи.

23 апрель оқшомида ўтказилган класиконинг 77-дақиқасида Рамос «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига икки оёғини жуфтлаб ташланган ва учрашув ҳаками Алехандро Хосе Эрнандес унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатганди.

Интизомий қўмита мадридликлар жамоасининг мурожаатини 25 апрель куни кўриб чиқиши кутилмоқда.


Улашинг
Top