8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

22:20 / 07.07.2017 19130

Куннинг энг ғамгин хабари. «Сандерленд»нинг 6 ёшли мухлиси вафот этди

Фото: Getty Images

Бир неча ой муқаддам тармоқни ларзага солган «Сандерленд»нинг хаста мухлиси Брэдли Лоуэри бугун вафот этди. Бу ҳақда унинг учун очилган фейсбукдаги саҳифада маълум қилинган.

6 ёшли Бредли узоқ вақт нейробластома (асаб тизимининг саратони) хасталиги билан курашиб, ҳаётдан кўз юмди.

«Сандерленд»нинг ёш мухлисини нейробластомадан тузатиш учун 700 минг фунт маблағ тўпланган, у Нью-Йоркда даволанишга юборилганди, аммо 7 июль куни унинг жони узилди.

«Сандерленд»да тўп сурган пайтида у билан бир неча марта суратларга тушган ва доимий равишда уни қўллаб-қувватлаб келган Жермейн Дефо «Борнмут»га қўшилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида ундан Брэдлининг аҳволини сўрашганида у йиғлаб юборганди.

Top