Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Миср курортида хавфли акулалар пайдо бўлди
20:32 / 07.08.2017
6667

Мисрнинг Хургада курортида оқ акулалар пайдо бўлди, бир киши жабрланди. Бу ҳақида "Интерфакс" хабар берди. 

"Мисрнинг Хургада туманида тажовузкор оқ акулалар фаоллиги кузатилмоқда. Бу ерда акулалар охирги марта 2015 йилда қайд этилганди", - дейилади манбада. 

Оқ акула - ер юзидаги энг йирик йиртқич балиқлардан бири. Унинг узунлиги тахминан 5 метрни ташкил қилади ва у инсоният учун энг хавфли акула турларидан бири ҳисобланади. 

2015 йилнинг мартида Марса-Алам курортида оқ акула ҳужуми натижасида германиялик сайёҳ ҳалок бўлганди. 


Улашинг
Top