Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Испания полицияси Каталония раҳбарини ҳибсга олишга шай ҳолатда турибди
22:40 / 10.10.2017
9324
Фото: Reuters

Испания полицияси Каталония раҳбари Карлес Пучдемонни агар у мухторият мустақиллигини эълон қилса, ҳибсга олишга тайёр турибди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манбалардан бирининг айтишича, бу ҳақда буйруқ ҳали берилмаган, бироқ Барселонада маҳаллий полициячилар томондан қаршилик кўрсатилиши мумкинлигига қарамай, бу топшириқни бажаришга шай турган махсус бўлимлар ходимлари бор.

10 октябрда Пучдемоннинг Каталония парламентида нутқ сўзлаши белгиланганди. У бу нутқи давомида Каталония мустақиллигини эълон қилиши мумкин.


Улашинг
Top