Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик Жамшид Нажмиддинов профессионал рингда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
17:30 / 01.01.2018
20116
Фото: Инстаграм

31 декабрь куни ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Жамшид Нажмиддинов профессионал бокснинг ярим-ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Жамшид Нажмиддинов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида WFA (World Fighting Assotiation) камари учун индонезиялик Херо Титога қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида рақибидан устун эканини исботлай олган Жамшид Нажмиддинов, якунда ўз вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

«Оламспорт» нашри маълумотига кўра, Боксчи профессионал рингда ҳозирга қадар 17та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 16тасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. Ўз фаолиятидаги ягона мағлубиятни ўзбекистонлик спортчи ўтган йилнинг 16 сентябрь кунида Украина пойтахти Киевда қабул қилиб олганди. Ҳакамлар ўшанда WBC чемпиони Виктор Постолни ғолиб деб эълон қилишганди.


Улашинг
Top