Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Велопойгачи трюк бажариш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолди (видео)
21:30 / 01.01.2018
10295
Фото: Скриншот

31 ёшли велопойгачи Энтони Наполитан велосипедда трюк бажариш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолди. Буни унинг ўзи Instagram’да чоп этган видеодан кўриш мумкин.

Спортчи велосипедда металл панжара устидан айланиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ трюк муваффақиятсиз чиққан ва боз устига ҳалокат билан якунланиши мумкин эди: спортчи шундоқ панжаранинг устунлари орасига кириб қолган. Экстремал бахтли тасодиф туфайлигина ҳеч қандай жароҳат олмаган. 

“Тўғрисини айтганда, мен буни қандай тасвирлашни билмайман, менинг жуда омадим чопди”, деб айтган спортчи. 

Ушбу ролик икки кун ичида 260 минг намойиш ва 3 мингдан кўпроқ изоҳ тўплаган. Кўплаб фойдаланувчилар спортчини “омади чопган” деб атаб, келгусида ҳам омад уни тарк этмаслигига умид қилиб қолишган.

Видеога қолдирилган изоҳларда салбий фикрлар деярли билдирилмаган, бироқ кўпчилик Наполитан бу трюкни яна қайтариб кўришга урингани ҳақида сўрашган.


Улашинг
Top