Хитойда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади
12:50 / 02.01.2018
9812

9 январь куни Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бошланади.

Мусобақада жами 16та терма жамоа қатнашади. Ўтган йилнинг 24 октябрь куни мазкур мусобақага қуръа ташланган бўлиб, жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олган:

«A» гуруҳи - Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон
«B» гуруҳи - Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин
«C» гуруҳи - Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия
«D» гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа 4 январь куни Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади. Вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказадилар:

9 январь, соат 16:30 Қатар - Ўзбекистон

12 январь, соат 13:00 Ўзбекистон - Хитой

15 январь, соат 13:00 Уммон - Ўзбекистон

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Улашинг
Top