Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Ливерпуль» Коутиньони сотишга рози бўлди
18:30 / 04.01.2018
11153

«Барселона» «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньони январдаёқ трансфер қилиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Goal маълумотига кўра, «Ливерпуль» «Барселона»нинг футболчи учун 110 миллион евро ва 40 миллион евролик бонусларни назарда тутувчи таклифини қабул қилади. 

Аммо мерсисайдликлар, бу трансфер ёзда амалга ошишини истамоқда, «Барселона» эса уни тез орада ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, бразилиялик ҳавбек «Ливерпуль» мураббийи Юрген Клопп билан гаплашган ва унга ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган. У мураббийига Каталония клубидан таклифни рад эта олмаслигини тушунтирган.

Манбанинг ёзишича, ўтган йилнинг декабрида ҳам «Барселона» футболчининг агенти билан бир неча марта учрашганди, ўшанда футболчи таклифга рози бўлмаганди.


Улашинг
Top