Президент бир йилда икки фарзандидан айрилган аёлга уй совға қилди
20:10 / 05.01.2018
55486

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Президент матбуот хизматига кўра, у шифохонадаги беморлардан бири, бир йилда икки боласидан айрилган аёлга уй совға қилган.

«Бир йилда икки боласидан айрилган, уйида ногирон фарзанди бўлган аёл кома ҳолатида Янгийўл шифохонасига ётқизилган эди. Президентимиз бу аёлга уй бериш, даволанишига  ёрдамлашиш бўйича топшириқ берди», дейилган хабарда.

Давлат раҳбари шунингдек, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасини капитал таъмирлаш, 20дан ортиқ йўналишда тиббий хизматларни йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берган.


Улашинг
Top