Хитой яқинида тўқнашувдан кейин ёнаётган нефть танкери портлади
23:50 / 10.01.2018
8834

Хитой соҳиллари яқинида, Жанубий Хитой денгизида 6 январда юк кемаси билан тўқнашган ва шундан бери ёнаётган, Эронга қарашли нефть танкери, тахмин қилингандек, портлади. Хитой транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, танкер экипажининг 31 аъзоси тақдири ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда, фақатгина бир киши жасади топилган.

6 январда Панама байроғи остида кетаётган Sanchi танкери АҚШдан Хитойга ғалла етказиши керак бўлган юк кемаси билан тўқнашиб кетган. Эрондан Жанубий Кореяга 136 тонна нефть олиб кетаётган танкер бортида 30 нафар эронлик ва 2 нафар бангладешлик бўлган. Уларнинг барчаси экипаж аъзолари бўлган. Хитой кемаси унинг хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкин бўлган шикастлар олмаган, унинг бутун 21 кишилик экипажи қутқарилган.

Эроннинг NITC миллий компаниясига тегишли нефть танкери тўқнашувдан кейин ёниб кетган, ундаги нефть денгизга оқиб тушган. 

Бу NITC танкерларининг охирги икки йилдаги иккинчи фалокати бўлиб, 2016 йилда Эронга қарашли супертанкер Сингапур яқинида контейнер ташувчи кема билан тўқнашиб кетган.

 


Улашинг
Top