8392.2 USD -2.95

9477.31 EUR -32.72

126.25 RUB -1.42

10816.7 GBP -52.49

16:40 / 18.01.2018 10930

ФИФА рейтингида Фаластин Ўзбекистонни қувиб ўтди

ФИФА 2018 йилнинг январь ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда бир поғона юқорилашга эришди.

Бу сафарги рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси БАА терма жамоасининг бир йўла беш поғона пастлаб 78-ўринга тушиб кетгани учун, бир поғонага кўтарилиб, 441 очко билан 77-ўринга жойлашди. Аммо ОФК мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон юқорилай олмади. Сабаби 443 очко тўплаган Фаластин терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта рейтингда Ўзбекистондан юқорига жойлашди. 

Умумий рейтингнинг ТОП-10лигида ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган. Германия терма жамоаси  ҳамон пешқадамлик қилаётган бўлса, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кейинги ўринларда боришмоқда.

ФИФА рейтинги. ТОП-10 ва Осиёнинг энг яхши натижа қайд этган терма жамоалари

1. (1) Германия — 1602 очко
2. (2) Бразилия — 1483
3. (3) Португалия — 1358
4. (4) Аргентина — 1348
5. (5) Бельгия — 1325
6. (6) Испания — 1231
7. (7) Польша — 1209
8. (8) Швейцария — 1190
9. (9) Франция — 1183
10. (10) Чили — 1147
...
34. (32) Эрон — 797
36. (38) Австралия — 763
56. (57) Япония — 598
59. (60) Жанубий Корея — 569
65. (63) Саудия Арабистони — 522 
 70. (71) Хитой — 504
75. (80) Фаластин — 443
76. (77) Сурия — 442
77. (78) ЎЗБЕКИСТОН — 441
78. (73) БАА — 436

Top