8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

11:20 / 27.02.2018 17128

Ўзбекистонда илк марта National Stone​ бренди остида сунъий кварц тоши ишлаб чиқарилмоқда

“Olmaliq Metal Group Industries” МЧЖ «National Stone» бренди остида Европа сифати ва стандартларига мувофиқ сунъий кварц плиталарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Бинони қуриш ва таъмирлаш, мебелларни безаш ёки ишлаб чиқиш учун ҳар қандай хонани таъмирлаш учун материалларни танлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Бугунги кунгача бу танлов ёғоч, пластмасса, девор қоғози, керамик плиткалари ҳамда МДФдан панеллар, ДСП ёки акрил эди. Бироқ сўнгги пайтларда безакларда тобора оммалашиб бораётган истеъмолчи сифати ва эстетик гўзаллигининг ажойиб комбинацияси туфайли сунъий кварц плиталарига айланмоқда.

Сўнгги пайтгача Ўзбекистонда сунъий кварц плиталаридан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи асосий фактор - бу унинг қимматлиги эди, сабаби кварц плиталари Испания, Италия ва Хитойдан келтирилган. 2017 йилнинг декабрида Ўзбекистонда илк маротаба "National Stone" бренди остида юқори сифатли сунъий кварц плиталарини ишлаб чиқарилиши "Olmaliq Metal Group Industries" МЧЖ томонидан йўлга қўйилди ва импорт ўрнини босишга имконият яратилди.

Корхона Олмалиқнинг Саноат ҳудудида жойлашган бўлиб, Хитой ва Европа давлатларидан келтирилган энг замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланганлиги ва маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланиш натижасида жаҳон андозаларига мос келувчи маҳсулотларни янада арзон нархларда ишлаб чиқаришга имкон берди.

Фото: National Stone
Фото: National Stone

Мазкур корхонада хорижий тайёргарликдан ўтган 50 дан ортиқ хорижда малакасини ошириб келган ўз ишининг мутахассислари фаолият юритиб, 30 хил рангдан ортиқ сунъий кварц плитарини ишлаб чиқаришни ўзлаштирган. Шу билан бирга корхонада "National Stone" кварц плиталарини нафақат ишлаб чиқариш, балки уларни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб беришдан иборат тўлиқ цикл бўйича иш ташкил қилинган. Корхонадаги мавжуд ускуналардан фойдаланган ҳолда кварц плиталарининг юзасига исталган нақш ва декор шаклларни тушириш имкони ҳам мавжуд.

Сунъий кварц плитаси нима?

Бу майдаланган кварц тоши ва қуми, ҳар хил рангдаги пигментлар ва полиэфир смоласини аралашмасидан композицион материалдир. Дастлаб, барча компонентлар яхшилаб аралаштирилади, қолипларга тўлдирилади кейин юқори босим остида шаклга келтирилади ва муайян ҳароратда махсус печларда пиширилади. Сўнгра плиталарга синчковлик ва эҳтиёткорлик билан ишлов берилади.

Табиий (гранит, мрамор ва ҳоказо.) тошлардан фарқли ўлароқ, сунъий кварц плиталари механик таъсирларга, ҳар қандай об-ҳаво ўзгаришларига ва намликка ўта чидамли ҳисобланади.

Фото: National Stone
Фото: National Stone

Кварц плиталарининг афзалликлари қандай?

Компонентлари ва махсус ишлаб чиқариш технологияси ҳисобига кварц плиталари харидорларга ажойиб хусусиятлар комбинациясини туҳфа этади.

• Чидамлилиги. Кварц плиталари 500 кг/см2 дан ортиқ юкларни ушлаб туриш имкониятига эга ва бу табиий гранитдан 4 баравар юқори. Плита юзаси ҳар қандай қирувчи ювиш воситаларига бардошли ва ўзида ҳеч қандай чизиқ ва доғлар қолдирмайди.

• Эстетик жозибадорлиги. Кварц плиталарида дизайнерлар ёрқин ва жозибали ички безакларни яратишга имкон берувчи чексиз ранглар гаммаси ва декорлардан фойдаланади. Материалнинг асл кўриниши бутун хизмат муддати учун сақланиб қолади, бу камида 50 йил.

• Иссиқликка чидамлилик ва ёнғиндан хавфсизлиги. Плиталар +280 ° C гача бўлган ҳарорат таъсирига чидамли. Шу билан бирга агар иссиқ ошхона идишларини узоқроқ муддатга плита устига қўйиладиган бўлса иссиқ идишнинг ости қисмига бирон бир махсус жиҳоздан фойдаланиш тавсия этилади.

• Экологик жиҳатдан қулай. Сунъий тошда токсик, хавфли компонентлар ёки аллергенлар мавжуд эмас. Унинг сиртлари идиш-товоқ, озиқ-овқат маҳсулотлари  ва ювиш воситалари билан алоқа қилиши мумкин, шунинг учун материал ошхона учун идеал ҳисобланади.

• Намга чидамлилиги. Маҳсулотлар таркибида тешикчалар, микроёриқлар мавжуд эмас, шунинг учун плиталар намликни ўтказмайди. Уларнинг юзаларида мева, шарбат ёки ёғлар излари қолмайди. Сиз ташқи деворлар учун ҳам ташқи панелларини сотиб олишингиз мумкин. Кварц плиталари совуққа чидамли бўлиб, бу хусусият плитани ўзига намлик ўтказмаслиги билан боғлиқ.

• Антибактериал хусусиятлар. Кварц қопламаси микроорганизмларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, бактериялар тўпламайди, моғор ва замбуруғ таъсирига чидамли бўлади.

Фото: National Stone
Фото: National Stone

Кварц плиталаридан қандай мақсадда фойдаланилади?

Бугунги кунда бу материал мебель, интерьер буюмлари ва ички безакларни ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Кварц плиталаридан тайёрланган буюмлар ва маҳсулотлар фаровонлик ва нозик гўзаллик белгиси ҳисобланади.

Кварц плиталари намликни ўтказмаслиги, моғор ва замбурғ таъсирига чидамлилиги эвазига уни санитария иншоотлари, ванналар ва душларнинг дизайни учун ажойиб ва такрорланмас материал сифатида ишлатилади. Шу билан бирга ишчи юзаси ифлослантирувчи моддалардан тез тозаланади.

Токчалар, зина ва зинапоялар, деворлар, устунлар ва аркалар учун кварц плиталаридан фойдаланиш кўп жиҳатдан декоративлик ва жозибадорликни оширади.

«Бизнинг корхонамиз сунъий кварц плиталари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбекистондаги ягона корхона ҳисобланади. Мақсадимиз - Ўзбекистон ички бозорининг сунъий кварц плиталарига бўлган эҳтиёжини қондириш ва маҳсулотни хорижий давлатларга экспорт қилиш. Агар корхонамиз тўла қувват билан ишласа, бир суткада 500 дона яъни 925 метр квадрат, йил мобайнида эса 300 минг  метр квадрат  сунъий кварц плиталарини ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Бундан ташқари келажакда, яъни 2 йил мобайнида ишлаб чиқариш қувватини 1 миллион метр квадратга етказиш ҳамда Осиё, Европа ва МДҲ давлатларига экспорт қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларига ҳам ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз.

Жумладан пойтахтда қад ростлаши кўзда тутилаётган “Tashkent City”, Тошкент вилоятида ташкил этиладиган «Nurafshon City» ва “Smart City”лар қурилишига ҳамда бугунги кунда республикамизда қуриладиган бино ва иншоотлар, офислар, савдо ва кўнгилочар марказларига ўз маҳсулотимизни етказиб беришга тайёрмиз», - дейди “Olmaliq Metal Group Industries»  МЧЖ директори Бобур Қўчқоров.

Фурсатдан фойдаланиб, биз сизларни жорий йилнинг 28 феврал - 2 март кунлари давомида «O’ZEKSPOMARKAZ» да бўлиб ўтадиган халқаро «WORLD-BUILD» кўргазмасига таклиф қиламиз. Бу ерда сиз «National Stone» бренди остида ишлаб чиқарилган энг замонавий кварц плиталари ва ундан тайёрланган тайёр маҳсулотлар билан яқиндан танишиш ва керак бўлса буюртмалар бериш имкониятига эга бўласиз.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин: (+99895) 145-80-01 (+99895) 146-80-01, (+99893) 182-70-02, (+99893) 182-70-10.

Манзил: Олмалиқ, Саноат ҳудуди.
Вебсайт: nationalstone.uz
Фабрика сайти: nationalstone-fabrika.uz
Facebook: fb.com/nationalstone.uz
E-mail: sales@nationalstone.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top