8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

00:55 / 30.03.2018 49589

67 ёшли хитойлик пенсионер 30 яшар йигитдек кўриниши сири билан бўлишди

Шанхайда яшовчи ва ўзининг асл ёшидан 2 марта ёшроқ кўринувчи пенсионер унга навқирон кўринишида нима ёрдам бериши сири билан бўлишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

67 ёшли Ху Хай ўзининг навқирон кўринишини фаол турмуш тарзи билан боғлайди. Унинг фикрича, бунда унга турли-туман хоббилар ёрдам беради. У йога билан шуғулланади, рақс тушиш ва куйлашни ёқтиради. Унинг айтишича, у айниқса “қорин рақси”га “ишқи баланд” ва бу рақсни маҳаллий театрларда ижро этади.

“Йигитча”нинг айтишича, ҳар бир одамда 3 ёш бор: биологик, руҳий ва жисмоний. Хайнинг фикрича, унинг руҳий ёши 20дан ошмайди. Пенсионер ўзининг жисмоний ёшини махсус машинада ўлчайди. Машина кўрсатган қийматларга кўра, қариянинг жисмоний ёши 43 йилни ташкил қилади.

“Биз янги ва ажойиб ишлар билан шуғулланар эканмиз, қаримаймиз ва ҳамиша навқирон бўлиб қоламиз. Шу сабабли мен ҳар куни уйқудан турганда, ўзимга яна қилишим керак бўлган кўп иш борлигини таъкидлайман”, деб ўз сири билан бўлишди қария.

Таъкидланишича, Ху Хай 1950 йилда туғилган. У ёшлигида тўқимачилик фабрикасида ишлаган ва саҳналарда иштирок этишни орзу қилган. “Кўпчилик менинг куйлашим, рақсга тушишим ёки театрда ўйнашимни истаган, бироқ мен компартия аъзоси бўлганим сабабли фабрикани ташлаб, бу билан шуғуллана олмасдим”, деб тушунтирмоқда Хай. У 40 ёшида касбини ўзгартириб, иқтисодчига айланган. 2016 йилда қаҳрамонимиз Шанхайнинг кекса кишилари учун танловда иштирок этиб, “энг замонавий шанхайлик бобо” деб топилган. Бу ном унга шуҳрат ва телевидениедан кўплаб таклифлар келтирган. Қариянинг 37 ёшли қизи бор, бироқ ҳозирча набиралари йўқ.

Top