14:31 / 16.04.2018
17938
Сами Насери янги «Такси»ни кескин танқид қилди
Фото: Такси 4 филмидан кадр

Франциялик актёр Сами Насери «Такси 5» фильмини танқид остига олди, деб ёзмоқда Regnum артистнинг YouTube’да эълон қилинган янги интервьюсига асосан.

Ушбу актёрни қачонлардир машҳурлик чўққисига кўтарган картинанинг давоми 2018 йилнинг 12 апрель куни жаҳон прокатига чиқди. Фильмдаги актёрлар таркибига илк бора киритилмаган Насери натижадан ғазабланди: у картинани скетч деб атаб, унда на сюжет, на воқеа борлиги, фақат оддий, зерикарли ҳазиллардан иборат эканини билдирган.

Актёрнинг фикрича, «Такси 5» ҳамда аввалги қисмларга продюсерлик қилган Люк Бессон франшизани нопрофессионалларга сотиб юборди, «улар якунда бутунлай дабдала нарсани қилишди», - деган актёр.

Сами Насери фильмнинг аввалги тўрт қисмида Даниэль Моралес ролини ижро этган. Янги картинада режиссёрлик ўриндиғини Франк Гастамбид эгаллади, у бош эркак ролини ҳам ўйнади. 

Top